Бошни фидо айла ато қошиға, Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун-кунингға айлагали нур фош, Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

“Қачонгача умрингни айш-ишрат ва уйқу билан ўтказасан. Ғурурга маст бўлиб кўзингни зулмат пардаси ила ўрайсан? Энг яхшиси қоронғу кечаларни ихлосли тоат билан, унинг нури ила борадиган жойингни ёритсанг-чи”.

Ilm, Navoiy senga maqsud bil, Emdiki, ilm o’ldi, amal aylagil.

Har g‘aniyki, tirikligida ehsonidin ko‘ngullarni shod qilmag‘ay, o‘lganidin so‘ng ani kimsa duo bilan yod qilmag‘ay.

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот, Ажаб саодат эрур қолса яхшилиқ била от.

Яхши кишилар бирла тутар бўл суҳбат, То бергай амон шарирдин ул суҳбат.

Гулда вафо йўқин қайу бир қушки англади, Ҳаргиз вафо гули тиламас дахр боғидин.

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут, Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут. Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут, Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.

Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.

Yomon so'zki kelib jong'a urgay, ki jondin ham o'tub imong'a urg'ay

Аблаҳ ани билки, оламдин бақо қилғай тамаъ, Аҳмақ улким, олам аҳлидин вафо қилғай тамаъ.

Нохуш хабарни чин бўлса ҳам дўстингга етказма; бировдан айб кўрсанг юзига солма. Қўявер, ўша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр қил, у айб можаросини душмани қилсин.

Вафосиздур замон аҳли, замонда не вафо бўлғай, Вафо аҳли булардин гар вафо истар, эрур нодон.

Бордур инсон зотида онча шараф, – Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

Bu dunyoda abadiy qolmoq mumkin emas biroq yaxshi nom qoldirmoq katta saodatdir.

“Mana Buyuklar” kanali