Гавҳар балчиққа тушган била қиймати ушалмас ва ўз баҳосидин қолмас. Эшак мунчоғин тожға тиккон била фируза ерин тутмас ва ҳеч ким анинг камбаҳолиғини унутмас.

Бефойда иш натижа бермас.

Кўп демак бирла бўлмағил нодон, Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

Бахилдин амонат ажаб, каримдин хиёнат ажаб.

Boqmasa dehqon chamanin tuni kun, Naxli tarin angla qurug‘on utun.

Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил, Рост наво нағмага таҳсин дегил.

Yo‘q hunari yolg‘uz esa yuz kishi, Qayda kishi sonida yolg‘uz kishi.

Айтур ерда унутма, айтмас ерда ўзунгни мутукаллим тутма.

Бутпараст ўлмоқ кўп ортуғроқки, бўлмоқ худпараст.

Юз жафо қилса манга бир қатла фарёд айламон, Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.

Агар отинг йўқтур, арпа ғамин емассан.

Бийиклик келди ҳимматдин нишона, Ки, ҳимматсизни паст этди замона.

Кимники инсон десанг, инсон эмас — Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.

Zahmat bila topqoningni o‘zingdin ayama va mehnat bila yiqqaningni do‘stlar bilan dushmanlar uchun asrama.

Халойиққа кўрма қилиб бенаво, Ўзингга раво кўрмаганни раво.

“Mana Buyuklar” kanali