Ҳақиқий ёзувчи бўлмоқ учун турмушни ҳар тарафлама ўрганиш, бунинг учун унинг ҳар саҳифаларидан хабардор бўлиш керак. Қисман менинг бошимдан кечирганларим менинг ёзувчи бўлишимда каттагина рол ўйнаганлар. Ҳақиқий ёзувчи бўлишни истаган ёшларимиз ҳам дастлаб шу турмуш ичига киришлари, уни билишлари керак.

Мен бир асар ёзишдан аввал шу ёзмоқчи бўлган нарсам ҳақидаги материалларни пухта ўрганиб чиқаман… Материални ўрганиш маҳалида энг майда нарсаларга (деталларга) ҳам аҳамият бераман. Масалан, мен ҳалиги ўрганмоқчи бўлган ерда қанча дарахт борлиги, уларнинг қанчаси эски ва қанчаси янгилиги, мен борган маҳалда ўша дарахтларда қандай қушлар қайси хилда қўниб турганлиги ва шунга ўхшаш майда нарсаларгача.

“Mana Buyuklar” kanali